Самарқанд шаҳрида ўтган 8 ой давомида 1,5 млн метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилди

Самарқанд шаҳрида ўтган 8 ой давомида 1,5 миллион метр куб ичимлик сув ишлаб чиқаргани маълум бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, «Самарқанд сув таъминоти» масъулияти чекланган жамият Самарқанд туман бўлимида 2020 йилнинг ўтган 8 ойида 1 миллион 527 минг метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилган. Унинг 1 миллион 471,2 минг метр куби аҳолига, 55,8 минг метр куби ташкилотларга етказиб берилган. Яъни саккиз ойда 1 миллиард 520 миллион сўмлик ичимлик суви тарқатилган.

Самарқанд тумани ҳудудида 226 та сув иншоотлари мавжуд бўлиб, улардан 256,8 минг аҳолидан, 222,5 минги ёки 96,7 фоиз аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланган.

Қайд этилишича, 2020 йилда «Юқори қайнама», «Миришкор», «Шўрбоича» маҳаллаларида 4,8 километр асосий ичимлик сув тармоқлари янгисига алмаштирилган. Шунингдек, «Гулобод», «Юқори қайнама», «Миришкор», «Қозиқўрғон», маҳаллаларидаги сув иншоотларининг 4 та эскирган сув насослари янгисига алмаштирилган. Бундан ташқари, Улуғбек сув иншоотида ва «Қуйи қайнама», «Шўрбои», «Шўрбоича», «Равонак», «Навбоғ», «Захлик» маҳаллаларидаги сув иншоотларининг насослари таъмирланган.

Туманда оқова хизмати сифати пасайиб кетганлиги сабаб шу йўналишдаги ишлар сифатини ошириш мақсадида ишлар олиб бориляпти. Жумладан, тасдиқланган дастур доирасида «Гулобод» шаҳарчасидан «Шовдор» ариғигача узунлиги 3,08 километр, диаметри 500 миллиметрли оқова тармоғи тортиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу 865,8 минг долларлик лойиҳа қурилиши «Махсус сув қурилиш» пудратчи корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туманнинг «Паррандачилик» ва «Янгиҳаёт» маҳаллалари оралиғида оқова тармоғи тортилмоқда.

Aввалроқ Хўжаободда 200 дан ортиқ оила тоза ичимлик суви билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар