Самарқанд шаҳрида «Табиат саховати» ярмаркаси бошланди (фото)
Самарқанд шаҳрида 16—20 октябрь кунлари «Табиат саховати» номли ярмарка ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 18 октябрь — Самарқанд шаҳри куни муносабати билан 16—20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ва шу номдаги кўчада «Табиат саховати» номли ярмарка ўтказилади.
Ушбу ярмаркада вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чуқур қайта ишланган тайёр ва арзонлаштирилган озиқ-овқат (сут, гўшт, балиқ ва ун маҳсулотлари) ва кундалик эҳтиёж моллари ташкил этилади. Шунингдек, ҳудудда «Маde in Uzbekistan» трикотаж, кийим-кечак ва пойабзал ярмаркаси ҳам аҳоли учун хизмат кўрсатади.
Аввалроқ Оқдарёда қарийб 3 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилгани ҳақида хабар берилганди.