Самарқандда коронавирус беморлари статистикаси ўрганишлар натижасида камайтириб айтилмагани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Самарқандда коронавирусдан даволанаётган беморлар статистикаси камайтириб кўрсатилаётганини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди.

Aгентлик матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган текширишлар натижасида вилоятда коронавирусга чалинган беморлар статистикаси камайтирилмагани аниқланган.

Таъкидланишича, aгентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр коронавирус билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Маълум бўлишича, ўрганишлар натижасида Самарқанд вилоятида 136 нафар бемор коронавирус, қолган беморлар эса ўткир респиратор вирусли инфекция, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда. Шу муносабат билан тақдим этилган маълумотлар aгентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Aввалроқ Бухорода марказий поликлиника бўшатилиб, ундаги 200 дан ортиқ тиббиёт ходими ишсиз қолаётгани айтилган хабарга муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар