Самарқандда Миллий гвардиянинг янги биноси фойдаланишга топширилди (видео)

Ўзбекистон Миллий гвардияси Самарқанд вилояти бошқармасининг маъмурий биноси ва ҳарбий қисмнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» канали хабар берди.

Лавҳада акс этишича, янги бинода барча шарт-шароитлар яратилган. Бошқарма маъмурий биноси, ётоқхона, ошхона, ҳарбий клуб спорт майдончалари мавжуд. Хоналар қаттиқ ва юмшоқ мебеллар, компьютерлар билан жиҳозланган.

Бошқарма янги биносиниг очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, ҳарбий маъмурий сектор вакиллари, кенг жамоатчилик, ота-оналар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Шу куни бир гуруҳ хизматчиларга ҳарбий унвонлар, кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Аввалроқ Ромитанда Ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати бўлимининг янги биноси, Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактаби фойдаланишга топширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар