Ромитанда Ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилояти Ромитан туман марказида Ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати бўлимининг замонавий типда қурилган икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, янги иншоот сўнгги русумдаги компьютер технологияси ва алоқа воситалари билан таъминланган бўлиб, бу ерга мурожаат билан келган фуқаролар учун тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имкони бор.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мазкур иншоотларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Хуршид Тоҳиров ва ҳудуд секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тегишли тармоқ мутасаддилари иштирок этган. Тадбирларда туман ҳокими қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган бинокорларга алоҳида миннатдорлик билдириб, уларга эсдалик совғаларини топширган.

Фото: Ромитан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Бухорода инновацион туризм маркази иш бошлагани ҳамда Қоровулбозорда жойлашган ҳарбий қисмда 200 ўринли маданият маркази фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар