Шавкат Мирзиёев коронавирусга чалинган Дональд Трамп ва унинг рафиқасига соғлик тилаб, мактуб йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга чалинган АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқасига соғлик тилаб, мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Америка Қўшма Штатлари Президенти
Дональд Жон Трамп
Жаноби Олийларига

Сиз ва Мелания Трамп Хоним Олияларининг коронавирусга чалингани тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим.

Сизларни қисқа фурсатларда мазкур вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, шифо топишингизга, фаровон ҳаётингиз ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятингизни давом эттиришингизга ишончим комилдир.

Ҳурматли Президент Жаноби Олийлари, ушбу синовли дамларда Сизга ва Мелания Трамп Хоним Олияларига ҳамда барча оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хотиржамлик ва куч-қувват ёр бўлишини тилаб қоламан.

Самимий эҳтиром ила,
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти», — дейилади Президент мактубида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 776 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 34 668 475 киши, касалликдан тузалганлар — 25 778 635 киши, инфекция оқибатида вафот этганлар — 1 030 066 кишини ташкил этади.

Янгиликлар