Шавкат Мирзиёев Поп тумани ҳокимини «Шуҳрат» медали билан тақдирлади
Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фото: Поп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Маълум қилинишича, ушбу фармонда Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановни «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.
Мавзуга доир: Наманган вилояти ҳокими «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» унвони билан тақдирланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини, давлат хизматчилари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини ҳамда фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва ОAВ вакилларини мукофотлагани ҳақида хабар берилган эди.
Кейинчалик Самарқандда давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати маълум қилинди.