Шавкат Мирзиёев: «Темир интизом ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак»

Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбир аввалида мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинган. Одамларга янада масъулиятли бўлиб, ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш бўйича талабларга қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтириш, амалий ёрдам бериш ва назорат қилиш лозимлиги айтилган.

«Темир интизом» ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур, – дея таъкидлади Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Барча даражадаги ҳокимлар, секторлар, соғлиқни сақлаш, маҳалла, ички ишлар ва бошқа тизимлар раҳбарлари тегишли ҳудудлар ва соҳаларда коронавирус билан боғлиқ вазиятга шахсан масъул ва жавобгар бўлишлари белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтган эди. Шунингдек, 15 августдан сўнг Ўзбекистонда қайси карантин талаблари сақланиб қолиниши маълум қилинди.

Янгиликлар