Боксчи Баҳодир Жалолов — икки карра Олимпия чемпионига айланди
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Баҳодир Жалолов 2024 йил Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида олтин медалга сазовор бўлди.
Финалда ўзбекистонлик боксчи, (+92 кг) вазн тоифадаги жангда испаниялик Айюб Гадфни мағлуб этиб, ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди: Токио-2020 ва Париж-2024.
Бундан ташқари, у Париждаги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик бешинчи боксчи ҳисобланади.
Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 8 олтин, иккита кумуш ва 3 бронза медали бор.