Танзила Норбоева Бўстон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишди

Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Андижон вилояти Бўстон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар билан танишди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 августдаги «Андижон вилоятининг Бўстон туманини 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори доирасида ҳудудда бир қатор ишлар амалга оширилиши назарда тутилган.

Фото: Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари ҳамда ишсиз ёшларни касб-ҳунарга қайта тайёрлаш параметрлари, шунингдек, 2020 — 2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш чиқариш шулар жумласидандир. Ушбу белгиланган вазифалар учун давлат бюджетидан жами 153,6 миллиард сўм ажратилади.

Давлат-хусусий шериклик бўйича таклиф этилган мазкур лойиҳада Бўстон туманидаги 70 та ижтимоий соҳа объекти учун жами 122 та «KOZ» (КОЗ) русумли автоматлаштирилган қозонхоналар ўрнатиш, барча муассасаларда бир маромда хавфсиз иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш режалаштирилган. Натижада туманда 2020 — 2021 йиллар куз-қиш мавсумини ўтказиш учун хар йили жами 4,8 миллиард сўм ташкил этилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Танзила Норбоева Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзини ёққан аёл иши бўйича муносабат билдиргани ва Сенат раиси Тошкент вилояти бош инфекционистига қўлланилган эҳтиёт чорасига муносабат билдиргани хабар қилинганди.

Янгиликлар