Бугун Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида бир кунга газ очирилади
Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Юнусобод туманларида газ қисман узилади, — дея хабар бермоқда «Худудгазтаъминот» матбуот хизмати.
Бугун (24 июль) мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан 24 июль соат 11:00 дан 25 июль соат 10:00 га қадар қуйидаги ҳудудлар газсиз қолади:
• Шайхонтоҳур туманидаги аҳоли истеъмолчилари: Тошкенбоева, Зулфияхоним, Ёзувчилар, Баҳор, Фаол, Хуршида, З.Қобулова кўчаларидаги 735 та ерли хонадон Тошкенбоева, Минор, Ёзувчилар, У.Юсупова, С-12, А.Навоий кўчаларидаги 32 та кўп қаватли уйлардаги 1600 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 23 та
• Юнусобод туманидаги аҳоли истеъмолчилари: «Минор» МФЙ Далазор кўчасидаги 120 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 7 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.