Тошкент шаҳри чорраҳаларида пайдо бўлган камералар бўйича изоҳ берилди
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси шаҳaр кўчаларида пайдо бўлган камералар юзасидан изоҳ берди.
Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 157-сонли қарорига мувофиқ, пойтахт кўчаларида йўловчилар ва транспорт воситалари оқимини ўрганишни назарда тутувчи «Тошкент шаҳри транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасининг бош режаси»ни ишлаб чиқиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, шу сабабли ходимлар томонидан катта чоррахаларда транспорт воситалари ҳисоби юритилмоқда ҳамда йўловчилар сони аниқланиб борилмоқда. Буни амалга ошириш учун, кўчма камералардан фойдаланилмоқда. Мазкур тадқиқот ишларида фойдаланилаётган камералар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини аниқлашга мўлжалланмаган.
Aввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатиш ҳуқуқи берилади ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, тадбиркорлар «права» имтиҳонларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади хабар қилинган.