Тошкент шаҳрида COVID-19’га чалинган икки бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида 13 август куни коронавирусга чалинган икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.A. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 215 нафарга етди. Умумий касалланиш ҳолатлари 33 093 тани ташкил этган, 26 270 нафар бемор коронавирусдан соғайган.

Aввалроқ Тошкентда коронавирусга чалинган эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар