Тошкентда мебель цехи ёниб кетди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида жояшган мебель цехи 15 январь куни ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ёнғин ҳақида маълумот Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг фавқулодда вазиятлар бошқармасига 15 январь куни соат 20:28 да келиб тушган. Ёнғин Олмазор туманида Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель цехида содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса содир бўлган жойга бир неча дақиқада этиб келган ва 200 квадрат метр майдонда ёнғинни ўчирган. Натижада 850 квадрат метр дўконда содир бўлган ёнғин бартараф этилган. Ёнғин сабаби мутахассислар томонидан аниқланмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Сирдарёда содир бўлган ёнғинда оиланинг икки нафар аъзоси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда йирик кийим-кечак дўкони ҳамда Aндижон шаҳридаги пойабзал сақлаш омборида ёнғин келиб чиққани маълум қилинган.