Тошкентда устидан «MAN» босиб ўтиб кетган фуқаро вафот этди (видео)
Тошкент шаҳри Сергели туманида устидан «MAN» босиб ўтиб кетган фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 октябрь куни тахминан соат 10:00 да Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчасида «MAN» русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли А.А. чорраҳада светофорнинг яшил белгиси ёнганда ҳаракатни бошлаган. Шу пайтда ўнг томондан пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш мақсадида юриб келган.
Ҳайдовчи транспорт воситасининг «кўр» ҳудудида бўлган пиёдани пайқамасдан уриб юборган. Оқибатда ҳозирги вақтда шахси аниқланаётган пиёда олган жароҳати сабабли пиёда вафот этган.
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Балиқчида 2 та «Nexia» тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этганди. Шунингдек, Наманган туманида «Damas» ва велосипед иштирокидаги ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси вафот этди.