Учқўрғон туманидаги маҳаллада мобиль алоқа сифатини яхшилаш учун маблағ ажратилади
Наманган вилояти Учқўрғон туманида мобиль алоқа сифатини яхшилаш учун маблағ ажратилиши маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Учқўрғон туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи билан танишган. Мазкур маҳаллада 2855 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда аҳоли, асосан, электр устунларининг яроқсизлиги, йўллар ҳолати ва ичимлик суви қувурлари тортилмаганлигидан азият чекиши маълум бўлди.
Шунингдек, мобиль алоқа сифати жуда паст бўлиб, мактаб ўқувчилари учун онлайн дарслар ўтиш муаммо бўлаётганлиги айтилган. Вилоят ҳокими кўрсатмаси билан барча эски элект устунлари янгиланадиган, йўлларга асфальт босиладиган, сув тармоғи тортиб келинадиган ва мобиль алоқа сифати яхшиланадиган бўлган.
Маҳаллага бунинг учун зарур маблағ ажратиб берилиши маълум қилинган. Ундан ташқари, 27-умумтаълим мактабидаги шароитларни яхшилаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Аввалроқ Шавкат Абдураззоқов Наманган шаҳарнинг Марғилон кўчасидаги уйлар бузилмаслигини маълум қилгани, Наманганда умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ булган 93 та лойиҳа амалга оширилиши ҳақида хабар берилганди.