Ургутда Самарқанддаги энг катта масжид қурилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида вилоятдаги энг катта масжид қуриб битказилди. Масжид очилиши маросими Мустақиллик байрами арафасида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар қилди.

Фото: «Azon.uz»

Хабарга кўра, масжид хонақоҳида бир пайтнинг ўзида 7500 нафар киши намоз ўқиши мумкин. Масжид ҳовлиси ҳам катта бўлиб, хонақоҳ билан қўшиб ҳисоблаганда 10 мингдан зиёд киши намоз ўқиши тахмин қилинмоқда. Ушбу масжид Шайх Қутбиддинхон эшон номи билан аталиши режалаштирилди.

Фото: «Azon.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги 285 та масжид қайта иш бошлагани, Туркия президенти Aвлиё София масжидида Қуръон ўқигани ҳамда Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар