Uzum Market махсус тарифлар қўлланиладиган товар категориялари кенгайтиради
Ва FBO тизимидаги қайтариш актлари бўйича чегирма муддатини узайтиради.
Эндиликда «Кийим-кечак», «Пойабзал» ва «Аксессуарлар» категорияларига тенглаштирилган сақлаш учун имтиёзли тарифлар қўлланиладиган категориялар рўйхати кенгайтирилди.
Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали йўриқномада танишишиб чиқиш мумкин. Ва FBO бўйича қайтаришларни йиғиш бўйича ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Бундан ташқари, платформа ҳамкорлари ёзги мавсумга тайёргарлик кўриши учун FBO тизими орқали қайтарилган актларни қайта ишлаш бўйича 50% чегирма муддати 2025 йил 31 июлгача узайтирилди.
Чегирма автоматик тарзда қўлланилади — ҳеч нарса улаш шарт эмас.
Чегирма муддати узайтирилиши ҳамкорларга ортиқча харажатларсиз захираларни қайта тақсимлаш ва ассортиментни ёзги талабга мос равишда янгилаш имконини беради.
Нархлар 2025 йил 31 июлгача ўзгаришсиз қолади:
• катта ҳажмли товарлар (КҲТ) учун — дона бошига 5000 сўм;
• ўрта ҳажмли товарлар (ЎҲТ) учун — дона бошига 2500 сўм;
• майда ҳажмли товарлар (МҲТ) учун — дона бошига 1250 сўм.