Андижонда зилзила юз берди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 24 апрел куни соат 17:22 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 267 километр жанубий-шарқда, Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган. Чуқурлик 10 километр. Эпицентрда сезилиш кучи: 3 балл

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

— Марҳамат туманида 3 балл;

— Асака туманида 2 балл;

— Булоқбоши туманида 2 балл;

— Шаҳрихон туманида 2 балл;

— Қува туманида 2 балл.

Андижон