Истанбулдаги зилзилада жабрланганлар сони деярли 240 нафарга етди

Истанбулдаги зилзилада жабрланганлар сони 236 нафарга етгани маълум бўлди. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазири Камол Мемишоғлу маълумотига таяниб, Риа Новости хабар берди.

Зилзила оқибатида биноларнинг қулаши натижасида зарар кўрганлар йўқ. Фақат силкинишдан сўнг ваҳимага тушиб баландликдан йиқилганлар ёки ваҳима ҳолатини бошдан кечирганлар ҳақида гап кетмоқда. Жами 236 киши, уларнинг аҳволи яхши, — дея таъкидлади у.

Кеча Истанбулдан бир неча ўн километр узоқликда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Сейсмик фаоллик Истанбулга қўшни вилоятларда ҳам сезилди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига жабрланган ватандошлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Жаҳон