Uzum Market’да сотувчилар учун ўзгаришлар кучга киради

Uzum Market айрим туркумдаги маҳсулотлар учун ҳужжатларни мажбурий текширишни жорий қилмоқда.

16 майдан бошлаб, «Саломатлик» каби айрим туркумдаги товарларни, сотиш учун сотувчилар зарурий рухсат берувчи ҳужжатларни — мувофиқлик сертификатлари, санитария-эпидемиологик хулосалар, божхона юк хатлари, олиб кириш ва сотиш учун рухсатномалар ва бошқаларни тақдим этишлари керак бўлади.

Агар туркум учун ҳужжатларни текшириш талаб этилса, сотувчининг Шахсий кабинетида товар карточкасида тўлдириш мажбурий бўлган «Сертификатлар» майдони пайдо бўлади. Карточкани яратишда амалдаги ҳужжатларни юклаш, тегишли серия рақамлари ва амал қилиш муддатларини кўрсатиш зарур. Ҳужжатлар текширилгандан сўнг, маҳсулотлар Uzum Market веб-сайти ва иловасида пайдо бўлади.

Бугунги кунда Uzum Market фаолият юритаётган бутун мамлакат бўйлаб 400 дан ортиқ аҳоли пунктлари аҳолиси платформамиздаги маҳсулотларнинг сифатига ишонч ҳосил қилиши биз учун муҳим. Шунинг учун сертификатлаштиришнинг қўшимча қоидалари амал қиладиган айрим туркумдаги товарлар, масалан, БАДлар учун биз ҳужжатларни мажбурий текширишни жорий этамиз. Сертификатли товар карточкаси ўзгартирилганда, у янги текширув тугагунга қадар вақтинча кўринмай туради. Агар сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, маълумотлар янгиланмагунча товар блокланган ҳолда бўлади, — дейди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов.

Барча ўзгаришлар ҳақида сотувчилар шахсий кабинет ва Uzum Market расмий каналлари орқали хабардор қилинади. Талаблар билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Uzum Маrket’да янги маҳсулотлар туркумлари

Энди бутун мамлакат бўйлаб сотувчиларда янги савдо канали пайдо бўлади ва бутун мамлакат бўйлаб харидорлар миллий маркетплейснинг алоҳида бўлимида асаларичилик маҳсулотларини топишлари мумкин.

16 майдан бошлаб сотувчилар асаларичилар учун товарларни «Асаларичилик учун», «Асаларичилик учун асбоб-ускуналар», «Ҳимоя кийимлари» ва «Асалариларга қўшимча озиқлантириш» тоифаларида жойлаштиришлари мумкин. Барча тоифалар учун ягона 15% комиссия мавжуд.

Ўзгартиришлар 16 майдан кучга киради. Долзарб ставкаларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар