Аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш қачондан бошланиши маълум бўлди
Тоифалар бўйича COVID-19’га қарши эмлаш 2021 йилнинг март ойининг биринчи ярмида бошланиши режалаштирилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Sanepidxizmat хабар берди.
Хабарга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами бўлиб даволаш профилактика муассасалари қошида 3138 та эмлаш хоналари ва 820 та мобил бригадалар ташкил этилган, улар барча эмлаш ишларини жадвал ва босқичма-босқич амалга оширилади.
Таъкидланишича, Республика бўйича хавф гуруҳига кирувчи аҳолини эмлаш ишлари якунланиши ва республикага вакцина келишига биноан қолган аҳоли ҳам эмланади.
ЖССТ томонидан тавсия этилган вакциналар республикада қўлланилади. Шу мақсадда ҳамкор ташкилотлар томонидан COVID-19’га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизи миқдорида коронавирусга қарши эмлаш учун вакцинага буюртма тайёрланиб, COVAX жамғармасига юборилган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда неча киши коронавирусга қарши вакцинациянинг 1-доза вакцина билан эмлангани маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда Хитойнинг ZF 2001 вакцинасидан кўнгилли сифатида эмланганлар сони маълум бўлди