Вобкентда ўтказилган сайёр қабулда 23 та мурожаат ҳал этилди

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Бухоро вилоятининг Вобкент туманида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Вобкент туманидаги «Порлоқ келажак» оромгоҳида қабулнинг иккинчи куни бўлиб ўтди. Унда турли ташкилот мутасаддилари аҳолини қийнаётган муаммоларни тинглаган.

Жумладан, Мактабгача таълим вазирлиги ва Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан ўтказилган сайёр қабулнинг иккинчи кунида 25 та фуқаро томонидан мурожаат қилинган. Оилавий ҳамда давлат-хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти қуриш каби мурожаатларнинг 25 тасидан 23 таси ўз жойида ечимини топиб, икки нафар фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабули бошланганди. Шунингдек, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тинглангани маълум қилинди.

Янгиликлар