Бухорода вазирликлар ва маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сайёр қабули бошланди (фото)

Бухорода 7 октябрь куни Президент Aдминистрацияси, Халқ қабулхонаси, шунингдек, 20 га яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокидаги оммавий сайёр қабул бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Бухоро Нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи ҳовлисида ташкил этилган дастлабки кун сайёр қабулига Бухоро ва Когон шаҳарлари, Қоровулбозор ҳамда Когон туманлари аҳолиси вакиллари муаммоларга ечим излаб келган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, фуқаролар, юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатларни ҳамжиҳатликда кўриб чиқишда республикадан ташриф буюрган мутасаддиларга вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров ва сектор раҳбарлари, шу қаторда шаҳар ва туманлар ҳокимлари, тегишли ташкилот, идора ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари кўмаклашган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўтказилган қабул давомида асосан пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин кунларида оғир шароитга тушиб қолган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам, инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ички ишлар, прокуратура ва суд ишлари билан боғлиқ ҳаракатлар, шунингдек, уй-жой таъминоти, соғлиқни сақлаш, жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти учун банк имтиёзли кредит маблағини ажратиш, қолаверса, ички йўлларни таъмирлаш, газ ва электр таъминоти, коммунал хизмат, меҳнат ва бандлик йўналишларига оид ўнлаб мурожаатлар атрофлича ўрганилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, aҳоли билан очиқ мулоқотнинг дастлабки кунида 442 нафар фуқаронинг 449 та мурожаати тингланиб, шундан 136 та мурожаат ижобий ҳал қилинган. Ҳамда 68 та мурожаат бўйича оғзаки тушунтириш берилган бўлса, маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган 190 та мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Ургутда Самарқанд вилоят прокурори ўтказган қабулда 44 та мурожаат ва Шаҳрихонда вилоят прокурори ўтказган қабулда 18 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Андижон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда уйи йўқ фуқарога уй берилиши ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган қабулда 18 та мурожаат тинглангани маълум қилинди.

Янгиликлар