Тошкент вилоятида юк машинаси ёниб кетди
Ёнғин ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.
Хабарга кўра, 26 май куни соат 12:50ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Нуробод МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 830-километрида фуқаро С.Т. бошқарувидаги «Камаз» русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Қайд этилишича, транспорт воситасига зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.