Ўзбекистон йўлларида сунъий интеллект асосидаги бошқарув тизимлари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ITS Asia Pacific Forum 2025 халқаро форумида Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдуғафаров Жанубий Кореянинг Ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда Korea Expressway Corporation президенти Хам Жингю билан учрашув ўтказган.

Қайд қилинишича, музокаралар давомида Ўзбекистонда Кореянинг автомагистраль бошқаруви, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимлари, «ақлли» светофорлар ва ITS сенсор технологияларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, «Тошкент–Андижон пуллик автомобиль йўли» давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ривожлантиришда Korea Expressway Corporation иштироки масаласи кўриб чиқилган.

 

AI News