Тошкентда кийим-кечак дўкони ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида жойлашган кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, ФВБ марказига 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, ёнғин-қутқарувчилари этилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, ёнғин соат 21:06 да ўчирилган.

Маълум бўлишича, ёнғин натижасида кийим дўконининг ички қисмидаги 15 кв.м майдон ёниб кетган.

Ҳозирда, ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳaқида маълумот келиб тушмаган.

Тошкент