Ўзбекистонда 3 ой ичида йўл-транспорт ҳодисалари бўйича қарийб 900 киши судланди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган 900 га яқин шахс суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, январь-март ойларида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича 891 нафар шахс судланган.
Уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 718 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар берилди.
Идора маълумотига кўра, 2024 йилда ушбу модда бўйича 3321 киши судланган. Улардан 917 нафари қамоқ жазосига, 2404 нафари эса бошқа турдаги жазо чораларига ҳукм қилинган.