Balenciaga 3 минг долларлик скотч билагузукни тақдим этди
Дунёга машҳур Balenciaga бренди ёпишқоқ лента (скотч) кўринишидаги билагузукни тақдим этди.
Қайд этилишича, француз бренди Парижда бўлиб ўтган 2024 йил куз-қиш кўргазмасида ноодатий аксессуарни тақдим этган. Balenciaga ёзуви бўлган ёпишқоқ скотчдан тайёрланган маҳсулот жамоатчиликнинг турли хил муносабатига сабаб бўлди.
Билагузукнинг нархи 3 минг долларни ташкил қилади. Бироқ, маҳсулот ҳозирда Balenciaga’нинг расмий веб-сайтида сотувга қўйилмаган.
Кузатувчилар “Balenciaga ёзувини кўрмагунимча бу ҳазил деб ўйладим”, “6 ёшимда, отамга уйнинг деворларини бўяшга ёрдам берганимда, Balenciaga билагузугини ясаган эканман”, “Balensiaga ҳар йили ғалати нарсаларни чиқаради” каби изоҳлар қолдирган.