Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 30 ноябрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Kun.uz»

Таъкидланишича, Майкл Помпео АҚШ Ўзбекистон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини доимий равишда қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. Давлат департаменти раҳбари сиёсий маслаҳатлашувлар шакли Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик даражаси ва суръатини акс эттирувчи стратегик шериклик мулоқотига ўзгарганлигининг муҳим аҳамияти ҳақида алоҳида таъкидлаган.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қўшма Штатлар давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги шериклик ҳамда стратегик ҳамкорлик ҳақида фикр алмашиб, ҳар икки давлат ҳукуматининг йиллик икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни стратегик шериклик бўйича мулоқот шаклига айлантириш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолаган.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси билан учрашгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар