Aндижон вилояти ҳокимига Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
Aндижон вилояти ҳокимига 24 октябрь куни Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди. Бу ҳақда вилоят Туризмни ривожлантириш бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, Aндижон вилояти ҳокимининг Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Максумов Aзиз Нодир ўғли тайинланган.
Маълум қилинишича, Aзиз Максумов 1992 йилда Aндижон шаҳрида туғилган. 2013 йилда Осиё тинч океани технология ва инновация университети (Куала-Лумпур, Малайзия) ҳамда 2017 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини тамомлаган. Хабарда айтилишича, Aзиз Максумов бунга қадар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳдудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Аввалроқ Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 22 октябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Машъал Тожибоев шаҳар ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олтинкўл туманига Иқбол Матрўзиев ҳокими этиб тайинланган.