Байден АҚШни дунё саҳнасидаги «ўйин»га қайта олиб чиқишга ваъда берди

Президент Жозеф Байден Америка Қўшма Штатларини яна жаҳондаги «ўйинлар»га қайтаришга ваъда берди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, ўзини Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилган Жозеф Байден дунё раҳбарлари билан ўтказган суҳбати давомида Американи яна ўйинга қайтаришга ваъда берганини айтди. Байденни Канада, Франция, Германия, Буюк Британия, Ирландия ва бошқа давлат раҳбарлари табриклаган.

«Чет эл давлат раҳбарлари билан гаплашсам, уларга Америка қайтганини айтаман. Биз ўйинга қайтамиз», — деб ёзди Байден ўзининг Тwitter’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, Байден Трампнинг ташқи сиёсатдаги зиддиятли қарорларини бекор қилишга ваъда берган. У АҚШни Париждаги иқлим келишувига қайтариш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтиши ва Эрон билан музокараларни тиклаш зарур деб ҳисоблади.

«The Hill» газетасида айтилишича, Қўшма Штатлардаги зиддиятлар ҳамон сақланиб қолмоқда ва Байден Конгресс қаршиликларига дуч келиши муқаррар.

Аввалроқ АҚШдаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Демократик партия номзоди Жозеф Байден президент бўлгандан сўнг Дональд Трампнинг бир қатор фармонларини бекор қилмоқчилиги маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Жо Байден АҚШдаги президентлик сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди

Янгиликлар