Бандлик вазирлигининг Учқўрғон ва Норин туманларидаги сайёр қабулида 13 киши иш билан таъминланди
Наманган вилояти Учқўрғон ва Норин туманларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Ёқубов ва вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокидаги сайёр қабулда 13 нафар иш сўраб мурожаат қилган фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, аҳолидан тушган мурожаатларнинг 14 тасини ҳал қилиш борасида шу жойнинг ўзида кўрсатмалар берилган. Шунингдек, Россияда ишлаш истагини билдирган бир нафар шахс рўйхатга олинган.
Аввалроқ Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 29 та мурожаат тинглангани ва Фарғонада ўтказилган сайёр қабулда 15 та тинглангани ҳамда Марғилонда эҳтиёжманд аҳолининг 700 дан ортиқ муаммоси ҳал этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Фарғонада ўтказилган АКТ вазири ўринбосари қабулида 23 та мурожаат ҳал этилгани маълум қилинган.