Бухоро шаҳрида «Cоbalt» бетон тўсиққа урилиши оқибатида 20 ёшли йигит вафот этди (видeo)
Бухоро шаҳрида 5 ноябрь, пайшанба куни «Cоbalt» автомашинаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида 20 ёшли йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида 5 ноябрь куни Перинатал марказнинг автомобиль йўлида тунги соат 20:25 да Бухоро шаҳрида истиқомат қиливчи ҳайдовчи «Cоbalt» автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонида жойлашган бетон тўсиққа машина олд қисми билан урилган. Оқибатда Гулшан кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ жароҳатланиши билан шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Нарпайда «Таcuma» бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.