Чортоқ туман ҳокими ва ўринбосарларининг KPI бўйича баҳолаш натижалари эълон қилинди

Наманган вилояти Чортоқ туман ҳокими ўринбосарларининг 2020 йил январь—октябрь ойларидаги фаолияти 5 ноябрь, пайшанба куни муҳокама қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Чортоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида Чортоқ туман ҳокими ва ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш натижалари эълон қилинган.

Фото: Чортоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур кўрсаткич натижаларини таҳлил қилиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида 5 ноябрь, чоршанба куни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоят филиали томонидан Чортоқ тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида амалий семинар ташкил этилган.

Фото: Чортоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Семинар давомида эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинган. Шунингдек, келгусида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ижобий кўрсаткичларни қайд этиш учун қандай тартибда иш ташкил этиш тўғрисида суҳбат ўтказилган.

Фото: Чортоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб синов тариқасида Республикадаги барча туман ҳамда шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини комплекс баҳолаш тизими йўлга қўйилиши белгиланган.

Маълумот учун, мазкур семинар Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига асосан бўлиб ўтган.

Бундан аввал йўловчи ташиш хизматини ўрганиш учун Самарқандда ҳоким ўринбосарлари 1 ҳафта автобусда юриши ҳамда Шерзод Шерматов ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан Президент сиёсатига хиёнат қилмасликни сўрагани ҳақида хабар қилинган эди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мактабларни таъмирлаш ва ободонлаштиришга ҳокимлар масъул эканини эслатгани маълум қилинган.

Янгиликлар