Фарғонада «Malibu» автомашинаси велосипед билан ЙТҲ содир этди

Фарғона вилояти Риштон туманида «Malibu» автомашинаси велосипед билан ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Хабарга кўра, Риштон туманида 22 февраль куни фуқаро Ҳ.А. «Malibu» русумли автомашинасини Тўқимачилар кўчасида бошқариб кетаётган пайт, велосипедда қатнов қисмини кесиб ўтаётган Ў.М.ни уриб юборган. Натижада Ў.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ, Олтинкўлда «Damas» автомобили Фарғона каналига тушиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга доир:

Янгиликлар