Олтинкўлда «Damas» автомобили Фарғона каналига тушиб кетди
Олтинкўлда «Damas» автомобили Фарғона каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
22 февраль куни соат 14:20 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Чаққон 2» МФЙ ҳудудидан ўтган ички йўлда, ҳайдовчи 1994 йилда туғилган З.А. «Damas» русумли автомобилни бошқараётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, Фарғона каналига тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Кўрилган чоралар натижасида автомобиль каналдан олиб чиқилган. Ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда «Камаз» ЙТҲга учраган ҳайдовчини қутқармoқчи бўлган шахсларни босиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга доир:
- Нарпайда «Таcuma» бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди (фото)
- Бухорода тўйга кетаётган фуқаролар ЙТХга учраб, вафот этди (фото)
- Оқдарёда «Lacetti» юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди