Бош ҳакамга оёғи билан зарба берган «Нефтчи» футболчиси Жамшид Тўрақулов озодликка чиқди
Ўзбек футболини битта зарбаси билан дунёга танитган Нефтчи футболчиси Жамшид Тўрақулов озодликка чиқди.
Маълумот ўрнида, Жамшид Тўрақулов Про-Лига 20-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Турон» ўйини тугагач, бош ҳакам Шавкат Насибуллаевга оёғининг таг қисми билан зарба берган эди.
«Нефтчи» клуби аъзолари Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматов учрашувидан кейин бошланган оммавий жанжалда иштирок этгани учун учрашувдан кейин Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармасига олиб кетилганди.
Шунингдек, «Нефтчи» – «Турон» ўйинидаги тартибсизликдан сўнг 5 киши 15 суткага қамалган ва 6 кишига нисбатан жиноий иш очилганди.
Кейинчалик ЎФА этика қўмитаси «Нефтчи» клубини учта ўйинни мухлисларсиз ўтказиш ва 100 миллион сўм миқдоридаги жарима билан жазолади. Жамоанинг кўплаб аъзолари дисквалификация қилинганди, Жамшид Тўрақулов эса 10 йилга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.
Аввалроқ, «Насаф» футбол клуби мураббийcи Рўзиқул Бердиев жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: