Фарғона вилоятида хусусий корхоналар сони 10,5 мингдан ошди
Фарғона вилоятида 1 октябрь ҳолатига кўра хусусий корхоналар сони 10 минг 523 тани ташкил этиб, республикада 2-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Давлат статистика қўмитаси берган хабарга кўра, Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолати бўйича жами тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 394 234 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 88 855 та (22,5 фоиз)ни ташкил қилди.
Қайд этилишича, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Тошкент шаҳрида — 12 779 та;
- Фарғона вилоятида — 10 523 та;
- Қашқадарё вилоятида — 9015 та;
- Наманган вилоятида — 7173 та;
- Сурхондарё вилоятида — 6991 та.
Шунингдек, иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланди:
- савдода — 33 457 та;
- саноатда — 16 007 та;
- қурилишда — 7818 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда — 7725 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида — 6618 та.
Aввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши маълум бўлгани ҳамда Фарғона 2020 йилда хорижга 15 минг тоннадан ортиқ узум экспорт қилгани ҳақида хабар қилинганди.