Фарғонада ўрнатилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фотовидеофиксация қурилмалари 2 ноябрдан ишга туширилди
Фарғона вилояти бўйлаб ўрнатилган фотовидефиксация қурилмалари 2 ноябрь, душанба кунидан ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур қурилмалар ёрдамида «Тўхташ чизиғи», «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 1,1 сидирға чизиғига, 3,19 «Қайрилиш тақиқланган» йўл белгисига ҳамда белгиланган тезликка ва светофор ишораларига амал қилмаган транспорт воситаси ҳайдовчисининг қоидабузарликлари онлайн тартибда қайд қилинади. Шунингдек, фотовидеофиксация воситалари орқали аниқланган юқоридаги қоидабузарликларнинг ҳафталик маълумотлари оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам эълон қилиб борилади.
Aввалроқ Фарғонада йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи фотовидеофиксация ва онлайн радар қурулмалари ўрнатилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада ЙПХ ходимлари томонидан махсус планшетлар орқали 305 та коидабузарлик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.