Ғиждувонда 17 гр марихуана сотаётган шахс қўлга олинди

Ғиждувон туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда 17 граммдан ортиқроқ бўлган марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 29 октябрь куни тахминан соат 18:00 атрофида туманнинг Абдулла Қаҳҳор номидаги маҳалла фуқаролар йиғини, Тўқимачилик кўчасида яшовчи, 1977 йилда туғилган Ш.С. «Фиришкент» маҳалла фуқаролар йиғини, Боғчағози қишлоғи ҳудудида назорат тариқасида гиёҳвандлик воситаларини сотиб олиш учун юборилган фуқаро Ш.И.га қоғоз бўлагига ўралган марихуанна гиёҳвандлик воситасини сотаётган пайтда қўлга олинган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати

Вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксмперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра фуқаро соф вазни 17,16 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 1 100 000 сўмга баҳолаб сотаётгани аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Юқоридаги ҳолат Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси тезкор ходимлари ҳамкорлигидаги навбатдаги тезкор тадбирда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноятда гумон қилинувчи шахс М.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш), 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода салкам 200 грамм марихуана сотмоқчи бўлган 2 нафар эркак қўлга олингани, Бухоро шаҳрида салкам 7 гр марихуана сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга тушгани ва Когон туманида ёнида салкам 2 грамм марихуана олиб юрган фуқаро ушлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар