«Ҳаммаси деярли тайёр». Моргенштерн «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб кириш ҳужжатлари тайёрлигини айтди

Россиялик рэпер Aлишер Моргенштерн томонидан 18 октябрь куни Instagram’да ўтказилган ютуқли ўйинда бухоролик йигит ғолиб бўлиб, «Mercedes-Benz» автомобилини ютиб олган. Рэпер «Mercedes-Benz» Э200 машинасини Ўзбекистонга олиб кириш жараёни қайси босқичда эканлигини айтди. Бу ҳақда «Tabloid» хабар қилди.

Фото: Instagram/ @morgen_shtern

«Ҳа, мен барчани алдадим. Машина ҳали ҳам менда», — дейди Моргенштерн ўзининг Instagram story’сида.

Фото: Instagram/ @morgen_shtern

Лекин у кейинги story’сида аввалги сўзларини рад этди:

«Ҳа майли, қайғурманг. Эпидемия вақтида машинани Ўзбекистонга олиб кириш умуман даҳшатли кўринади. Лекин бизда деярли ҳаммаси тайёр, ҳужжатлар ҳам, бошқа қоғозлар ҳам. Яқинда борамиз».

Фото: Instagram/ @morgen_shtern

Aввалроқ манбалар «Tez News» мухбири билан бўлган суҳбатда россиялик рэпернинг «Mercedes»ни Ўзбекистонга олиб киришида божхона тўлови қанчага тушишини маълум қилганди.

Янгиликлар