Наврўз ҳашарида беш юз мингга яқин дарахт экилиши режалаштирилган

11 март куни AOKAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида 13 март куни Наврўз ҳашари ўтказилиши айтилди. Бу ҳақда Repost.uz хабар қилмоқда.

Фото: iiv.uz

Хабарга кўра, ҳашарда беш юз мингга яқин ҳар хил турдаги дарахтлар экилади. Шу билан бирга ўн минг гектарга яқин ер майдонларини ободонлаштириш, беш минг километр ариқ ва лотокларни тозалаш, тўққиз мингдан ортиқ қабристон ва саккиз юз олтмишга яқин зиёратгоҳларни ободонлаштириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, уч мингдан зиёд кам таъминланган оилаларнинг ўттиз минг квадрат метр уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланади.

Шунингдек, Маҳалла ҳайрия жамият фонди республика бошқарув раиси Д.Усмоновнинг таъкидлашича, ободонлаштириш учун ажратилган хайрия маблағлари химояга мухтож, таббий офатдан зарар кўрган оилаларга ва меҳнат фаоллари учун ишлатилади.

Бундан ташқари, ҳашарда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги алоҳида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўн учинчи март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар