Наманган шаҳрида 54 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Наманган шаҳрида 28 октябрь, чоршанба куни 54 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган аёл ҳамда ёш хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Хотин-қизлар қўмитаси) билан ҳамкорликда оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар бандлигини таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2020 йилда Наманган шаҳрида 54 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли рўйхатлар шакклантирилиб, 54 нафарининг бандлиги таъминланди.
Жумладан, хотин-қизнинг 10 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 15 нафари мавжуд корхоналардаги бўш иш ўринларига ҳамда 29 нафарини бошқа йўналишларида бандлиги таъминланди.
Аввалроқ Наманган шаҳрида сўнгги 9 ойда салкам 8 минг нафар эҳтиёжманд фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.