Наманган шаҳрида пандемия сабаб ишсиз юрган 30 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди
Наманган шаҳрида 17 октябрь куни пандемия сабаб бўш қолган 30 нафар аёл ва ёшнинг муаммолари ўрганилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 17 октябрь куни Наманган шаҳрининг барча маҳаллаларида секторлар кесими бўйича ҳудуддаги аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича уйма-уй хатловдан ўтказувчи ишчи гуруҳи иш бошлаган. Хусусун, 2-сектор ҳудудида 5 гуруҳга бўлиниб, 27 та маҳаллада ишчи гуруҳ ва сектор вакиллари билан биргаликда уйма-уй юриб, хонадон эгалари билан суҳбатлашган. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 100 дан зиёд муаммоли масала ўрганилган.
Биргина Наманган шаҳрига бириктирилган ишчи гуруҳ «Қуйи Ғирвон» маҳалласида бўлиб, 30 нафар «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оила аҳволини ўрганди ва уларга ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаган.
Мурожаатлардан бирида 70 ёшли аёл ёлғиз яшаши, яқинда бахтсиз воқеа сабаб эпилепция касаллигига чалинганлиги, бироқ даволанишга имкони йўқлигини билдирган. Мурожаат ўз ўрнида иш юритувга қабул қилиниб, фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари юзасидан ҳаракатлар бошланиши маълум қилинган.
Аввалроқ Наманганда 1 августга қадар салкам 14 минг оила «темир дафтар»дан чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.