Қувасой шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 5 та мурожаат ҳал этилди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжонов ўтказган қабулда 5 та мурожаат ҳал этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, шаҳар ҳокими Равшан Раҳимжонов «Муян» МФЙ ҳудудидаги «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган эҳтиёжмандлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммо-камчиликларини бартараф этиш мақсадида 10 дан ортиқ аёллар ҳамда ёшлар билан якка тартибда суҳбатлашган.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Қабулга келган 14 нафар фуқаро томонидан 17 та масалада мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилган. Қолган мурожаатлар юзасидан тегишли масъул шахсларга муддат ва топшириқлар берилган.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бундан аввал Қўқон шаҳар ҳокими ўтказган қабулда 29 та мурожаат тинглангани ва Наманган туманида ДХА ўтказган сайёр қабулда 13 та мурожаат ҳал этилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Фарғонада ўтказилган АКТ вазири ўринбосари қабулида 23 та ҳамда Ўзбекистон туманида ўтказилган қабулда 400 га яқин мурожаатдан 197 таси ҳал қилингани маълум қилинган.

Янгиликлар