Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 769,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, мазкур кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмидаги ўсиш 101,4 фоизни ташкил этиб, ишлаб чиқариш ҳажми 11 минг тоннага кўпайган. Шунингдек, автомобиль бензини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган автомобиль бензинининг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилар:
- Бухоро вилояти — 80,6 фоиз;
- Фарғона вилояти — 18,5 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 1,0 фоиз.
Маълумот ўрнида, мамлакат 2020 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга 55,9 миллион литр ёки 15,6 миллион долларлик автомобиль бензинини экспорт қилган. Ўз навбатида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 152,9 миллион литр ёки 33,1 миллион AҚШ долларилик автомобиль бензини импорт қилинган.
Мавзуга доир: «Ўзбекистон 2020 йилда ‘Лукойл’дан 5 млрд куб метр газ сотиб олган» — Энергетика вазирлиги
Aввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта телефон тўғри келиши маълум бўлгани ҳамда Фарғона 2020 йилда хорижга 15 минг тоннадан ортиқ узум экспорт қилгани ҳақида хабар қилинганди.