Ўзбекистонда 2021 йилда бюджет тушумларида улуши энг катта бўлиши кутилаётган солиқ тўловчилар рўйхати маълум бўлди

Молия вазирлиги 2021 йилда бюджет тушумларидаги улуши энг катта бўлиши кутилаётган солиқ тўловчиларини эълон қилди.

Инфографика: Молия вазирлиги

Маълум бўлишича, йирик солиқ тўловчиларинг бюджет тушумларидаги умумий улуши 47,3 фоизни ташқил қилиши мумкин. Улардан:

  • Навоий кон-металлургия комбинати — 20,1 фоиз;
  • Олмалиқ кон-металлургия комбинати — 6,4 фоиз;
  • «Ўзбекнефтьгаз» АЖ — 5,1 фоиз;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ — 3,3 фоиз;
  • «Lukoil supplying and trading» ДК — 3,1 фоиз;
  • «UzАutoMotors» АЖ — 1,5 фоиз.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 2020 йил бюджетга қанча даромад тушгани маълум бўлганди. Унга кўра, ижтимоий ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 2 триллион 824 миллиард сўм, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион 211 миллиард сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, 2020 йил бюджетга қарийб 36,3 триллион сўмлик даромад тушган.

Аввалроқ Ўзбекистонда пулни нақдлаштиришда ушлаб қолинадиган 1 фоизлик тўловни енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар