Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та хонадонга нечта компьютер тўғри келиши маълум бўлди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ҳолатига кўра уй хўжаликлари кузатуви маълумотларига асосан 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган шахсий компьютерлар сони 56 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистикаси қўмитаси хабар берилди.
Маълумот ўрнида, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 12 тани, 2015 йилда 47 тани ташкил этган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида 100 та уй хўжалигига нечта мобиль телефон тўғри келиши, ҳамда Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида салкам 218 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 100 та хонадонга нечта телевизор тўғри келиши маълум қилинганди.