Ўзбекистонда врачларнинг ойлиги ва харажатлари ҳақида маълумот берилди

«Врачи Узбекистана» Telegram каналида Ўзбекистонда врачларнинг ойлиги ва режаланмаган харажатлари ҳақида маълумот берилди.

Инфографика: «Врачи Узбекистана»

Меҳнат вазирлиги порталидан Бўш иш ўринлари учун ваканциялар рўйхатида Врачларнинг 1 ставкаси учун белгиланган ойлик кўрсатилган:

  • УАШ ойлиги 1 миллион 837 минг сўм;
  • Тор мутахассис 1 миллион 670 минг сўм.

Бу ойликларда 12 фоиз даромад ва 1 фоиз пенционний жами 13 фоиз солиқ айрилганда:

  • 1 миллион 837 минг — 13 фоиз = 1 миллион 598 минг сўм;
  • 1 миллион 670 минг — 13 фоиз = 1 миллион 453 минг сўмни ташкил этади.

Шунингдек, УАШ ва Тор мутахассис кунлик чиқимлари. Ўртача:

  • 10 минг сўм йўлкира Поликлиникага боришга келишга;
  • 15 минг сўм тушликка;
  • 20 минг сўм уйларга бориб бемор кўришга йилкира.

Шуларни қўшиб юқоридаги ойликдан яна айирганда ўртача 40 минг сўмдан 22 кун иш куни 880 минг сўм:

  • 1 миллион 598 минг — 880 минг сўм = 678 минг сўм
  • 1 миллион 453 минг — 880 минг сўм = 533 минг сўм.

Хабарга кўра, бундан ташқари қуйидаги режаланмаган чиқимлар мавжуд:

  • деворий газета, стенд;
  • гултувак, гул;
  • комиссияга пул йиғиш;
  • фондлар;
  • главврач ва касбдошлар туғилган куни;
  • порталчи беморлар ва бошқа чиқимлар.

Таъкидланишича, охирида шу чиқимлардан ташқари УАШ қўлига ўртача 400 минг сўм, Тор мутахассис қўлида эса 350 минг сўм пул қолади.

Янгиликлар